BUXORODONMAHSULOTLARI

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

Жамият тўлиқ номи
“Бухородонмаҳсулотлари” Акциядорлик жамияти
Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 200113, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Хофиз Таниш Бухорий кўчаси, 19-уй
Жамият тарихи
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан “Бухородонмаҳсулотлари” давлат корхонаси негизида “ Бухородонмаҳсулотлари” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2014 йил – “Бухородонмаҳсулотлари” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.
Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
–  ун ишлаб чиқариш ва сотиш;
–  омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш;
–  кепак ишлаб чиқариш ва сотиш;
–  уруғлик дон тайёрлаш ва сотиш.
Устав фонди
Жамият устав фонди 617 430 200 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 3550 сўм бўлган 173 924 дона, шундан  172 994 дона оддий ва 903 дона имтиёзли, акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.
Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошкарув органи –  жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – жамият коллегиал ижроия органи, Бошқарув.
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.
Жамиятнинг қўйидаги шуъба хўжалик жамиятлари мавжуд:
“OLTIN BOSHOQ ISSIQ NONI” МЧЖ 2017 йилда нон ва нон маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўлиқ қондириш  мақсадида жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Жойлашган ери: Бухоро вилояти, Бухоро шахри, Пиридастгир кўчаси.
“KOK SAROY WACHTEL” МЧЖ 2017 йилда нон ва нон маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўлиқ қондириш  мақсадида жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Жойлашган ери: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Нақшбанд кўчаси.
“RABOT NON INVEST” МЧЖ 2017 йилда нон ва нон маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўлиқ қондириш  мақсадида жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Жойлашган ери: Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Работак МФЙ.
Инфратузилма
Жамият ер майдони  7,377  гектарни ташкил килади. Жамият худудида маъмурий биноси, тегирмон, омухта ем цехи, 3,0 минг тонналик дон сақлаш учун элеватори, 10 минг тоннага мулжалланган дон омбори ва бошқа инфратузилмавий  объектлар   мавжуд.  Жамиятнинг географик жойлашган ери Бухоро шахар саноат зонаси ва иқтисодий жихатдан қулай бўлиб, жамият ҳудудида темир йўл линияси мавжуд. Бухоро тумани фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалла ҳосили бевосита жамият худудида, Бухоро вилояти Ромитан, Курғон Ромитан, Вобкент, Пешку ва Шофиркон туманларида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалла ҳосили эса жамиятга қарашли туманларидаги дон қабул қилиш масканларида қабул қилинади.