BUXORODONMAHSULOTLARI

“БУХОРОДОНМАҲСУЛОТАРИ” АЖ акциядорлари диққатига!

Хурматли акциядор “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ Сизни  2022  йил 30 июнь  куни соат 14.00да акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.

  1. Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алока ракамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили–“Бухородонмаҳсулотлари” АЖ, Бухоро шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси 9 уй, телефон: (0365) 220-45-17. Жамиятнинг электрон почта манзили: info@buxorodon.uz,, buxorodon73@mail.ru,  веб-сайт: BUXORODON.UZ
  2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи – 2022 йил 30 июнь, соат  14.00 да, Бухоро шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси 9 уй, “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида.
  3. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил  6 июнь  ҳолатида ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри    (3 иш куни олдин)  2022 йил  24 июнь ҳолатида шакллантирилади. 

КУН ТАРТИБИ ЎЗ ИЧИГА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ ОЛАДИ:

  1. Cаноқ комиссияси  аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг устав капиталидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқарилишини ташкил этиш бўйича “Лойиҳа офиси”ни жорий этиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси ўринбосари лавозимини ташкил этиш бўйича жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида;
  4. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, корхона ички норматив хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Сиз қуйидаги хужжатлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1.“Жамиятнинг тегишли ўзгартиришлар киритилган ташкилий тузилмаси лойиҳаси, ташкил этилаётган “Лойиҳа офиси” ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси  ўринбосарининг функция ва вазифалари

2.Бошқа хужжатлар.

Рўйхатга олиш соат  13.30 да бошланади. Акциядорлар ўзи билан бирга паспорти ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.

“Бухородонмахсулотлари” АЖ  кузатув кенгаши