BUXORODONMAHSULOTLARI

“БУХОРОДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ акциядорлари диққатига!

Хурматли акциядор “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ Сизни  2022  йил 19 май  куни соат 14.00да акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.

  1. Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алока ракамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили–“Бухородонмаҳсулотлари” АЖ, Бухоро шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси 9 уй, телефон: (0365) 220-45-17. Жамиятнинг электрон почта манзили: info@buxorodon.uz,, buxorodon73@mail.ru,  веб-сайт: BUXORODON.UZ
  2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи – 2022 йил 19 май, соат  14.00 да, Бухоро шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси 9 уй, “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида.
  3. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 20 апрель ҳолатида ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга      жамият акциядорларининг    реестри (3 иш куни олдин)  2022 йил  13 май ҳолатида шакллантирилади.

КУН ТАРТИБИ ЎЗ ИЧИГА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ ОЛАДИ:

  1. Саноқ комиссияси  аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорининг 2.2 банди ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси йиғилишининг 2022 йил 28 мартдаги 30-сон баёнида белгиланган топшириқларга мувофиқ “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ балансидаги бўш турган ва фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларини Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик)  балансига ўтказишга розилик бериш тўғрисида

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Сиз қуйидаги хужжатлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

  1. Бухгалтерия баланси, жами активлар миқдори ;
  2. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансига ўтказилиши лозим бўлган бўш турган ва фойдаланилмаётган жамиятнинг кучмас мулк объектларнинг баланс қиймати ва улушни камайтириш ҳисобига берилиши мўлжалланган кўчмас мулк объектлари ва уларнинг баланс қийматидаги жами активлардаги улуши тўғрисида ички аудит маълумоти ;
  3. Бошқа хужжатлар.

Рўйхатга олиш соат  13.30 да бошланади. Акциядорлар ўзи билан бирга паспорти ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.