BUXORODONMAHSULOTLARI

“БУХОРОДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

Хурматли акциядор “Бухородонмаҳсулотлари” АЖ Сизни 2021 йил 25 март куни соат 14.00да акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.
1. Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алока ракамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили–“Бухородонмаҳсулотлари” АЖ, Бухоро шаҳри, Халклар Дустлиги кўчаси 9 уй, телефон: (0365) 220-45-17. Жамиятнинг электрон почта манзили: info@buxorodon.uz,, buxorodon73@mail.ru, веб-сайт: BUXORODON.UZ
2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи – 2021 йил 25 март, соат 14.00 да, Бухоро шаҳри, Халклар Дустлиги кучаси 9 уй, “Бухородонмахсулотлари” АЖ маъмурий биносида.
3. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 9 март ҳолатида ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2021 йил 18 март ҳолатида шакллантирилади.
КУН ТАРТИБИ ЎЗ ИЧИГА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ ОЛАДИ:
1.Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2.Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда бажарилган ишлар юзасидан хисоботини тасдиклаш;
4.2020 йил молия-хужалик фаолияти якунлари буйича жамият бошкарув раисининг хисоботини тасдиклаш;
5. Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПК-4426-сонли карори талабларига мувофик 2020 йил якуни буйича бошкарув раисининг ишлаб чикаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алокаларни кенгайтириш масалалари буйича директорнинг хисоботини тасдиклаш;
6. 2020 йил якуни буйича жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх буйича белгиланган параметрларга мувофиклигини хисобга олган холда импорт харидларини ва валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тугрисида ташки аудиторнинг хулосаси тасдиклаш;
7.Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил молиявий-хужалик фаолияти якуни буйича хулосасини тасдиклаш;
8. Жамият ташки аудиторининг 2020 йил молиявий-хужалик фаолияти якуни буйича хулосасини тасдиклаш;
9.Жамиятнинг 2020 йил молиявий хужалик фаолияти якунлари буйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарар хисоб варагини (молиявий натижаларни) тасдиклаш;
10.Жамиятнинг 2020 йил молиявий хужалик фаолияти якуни буйича соф фойдасини таксимлаш;
11.Корпоратив бошкарув Кодекси талабларига мувофик жамиятда 2020 йил якуни буйича мустакил ташкилот томонидан утказилган корпоратив бахолаш буйича хулосани тасдиклаш;
12.Жамиятнинг 2021 йил бизнес режасини тасдиклаш;
13.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
14. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
15.“Жамият Кузатув Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириши тўғрисида”ги Низомга асосан жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш;
16.Жамият бошкарув раиси билан шартномани узайтириш;
17.Давлат руйхатидан чикарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг куп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз муддати утган дебитор карздорликларни, юридик шахс тугатилганлиги хакидаги тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чикариш;
18 Жамият балансида улуши булган нон, макарон, кандолат ишлаб чикариш корхоналардан ташкари, барча турдаги корхоналар хамда буш турган бино ва иншоотларни конунчиликда белгиланган тартибда сотиш тугрисида;
19.2021 йил учун жамият ташки аудиторини хамда унга туланадиган хизмат хаки микдорини тасдиклаш;
20. 2021 йил хужалик фаолияти даврида АК “Уздонмахсулот” тизимига кирувчи аффиланган шахслар билан тузилиши мумкин булган битимларни маъкуллаш тугрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Сиз қуйидаги хужжатлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1.2020 йил молиявий хужалик фаолияти якуни буйича ташки аудиторининг хулосаси;
2. Жамиятнинг 2020 йил молиявий хужалик фаолияти якуни буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
3. Бошка хужжатлар.
Рўйхатга олиш соат 13.30 да бошланади. Акциядорлар ўзи билан бирга паспорти ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
“Бухородонмаҳсулотлари” АЖ Кузатув кенгаши