BUXORODONMAHSULOTLARI

“БУХОРОДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ акциядорлари диққатига!

Хурматли акциядор “Бухородонмахсулотлари” АЖ Сизни  2021  йил 24 август  куни соат 16.00да акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.

  1. Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), алока ракамлари, электрон почта ва расмий веб-сайти манзили–“Бухородонмахсулотлари” АЖ, Бухоро шахри, Халқлар Дўстлиги кўчаси 9 уй, телефон: (0365) 220-45-17. Жамиятнинг электрон почта манзили: info@buxorodon.uz,, buxorodon73@mail.ru, веб-сайт: BUXORODON.UZ
  2. Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи – 2021 йил 24 август, соат 16.00 да, Бухоро шаҳри, Халклар Дустлиги кучаси 9 уй, “Бухородонмахсулотлари” АЖ маъмурий биносида.
  3. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 2 август ҳолатида ва акциядорлар умумий  йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият   акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин)  2021 йил  18 август ҳолатида шакллантирилади.

КУН ТАРТИБИ ЎЗ ИЧИГА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ ОЛАДИ:
1.Саноқ комиссияси  аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2.Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
3.Жамият Кузатув  кенгаши  аъзоларини таркибига ўзгартириш  киритиш;
Рўйхатга олиш соат  15.30 да бошланади. Акциядорлар ўзи билан бирга паспорти ва паспортининг нусхаси ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
“Бухородонмахсулотлари” АЖ Кузатув кенгаши